Бир жойда бўладиган маҳаллий идоралар рўйхати эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда туман ва шаҳарларда фаолият юритувчи маҳаллий бошқарув органларини бир жойга оптимал равишда жойлаштириш бўйича рўйхат ва маъмурий бинолар қурилиши учун ер танлаш мезонлари белгиланди. Бу ҳақда жорий йил 22 октябрда қабул қилинган “Жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда маҳаллий бошқарув органларини оптимал жойлаштириш орқали уларнинг бино ва иншоотлари ўрнида бизнес лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорида сўз боради.

Қуйида бир жойда оптимал жойлаштириладиган маҳаллий бошқарув органлари рўйхати келтирилган:

Шунингдек, маъмурий бинолар қурилиши учун ер танлаш мезонлари белгиланди. Унга кўра, танланадиган ер майдони 1,5 — 2 гектар атрофида бўлиши лозим.

Ушбу жой шаҳар марказига яқин, аҳоли ва ташкилотлар учун қулай транспорт ҳамда йўл инфратузилмасига эга бўлиши талаб этилади. Автобус, метро ёки бошқа жамоат транспорти орқали етакчи магистраль йўлларга чиқиш имкони бўлиши шарт.

Мезонлар ичида энергия ва сув таъминотининг мавжудлиги, экологик соф муҳит, табиий равишда ёруғлик тушиши ҳамда ернинг қурилиш учун қулай жойлашуви каби талаблар ҳам белгиланган.

Шу билан бирга, авария ҳолатида тез эвакуация қилиш имконияти ва аҳоли гавжум ҳудудларга яқинлиги ҳам муҳим мезон сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда туман (шаҳар)лар маҳаллий бошқарув органлари учун янги маъмурий бинолар қурилиши хабар берилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг