Бир йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик Польшада ушланди
3-саҳифа
−
02 Август 2022
12649Ўзбекистонда зўрлашда айбланиб, интерпол орқали қидирувга берилган фуқаро Польшадан мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг август ойидан бери ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан зўрлашда айбланиб, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси М.Н. Интерполнинг Ўзбекистондаги миллий марказий бюроси ходимлари ҳамкорлигида Варшавадан Тошкентга экстрадиция қилинган.
ИИВ хабарига кўра, жорий йилнинг январь ойида айбланувчи Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувга берилган. Март ойида эса польшалик ҳамкорлар томонидан М.Н. мамлакат ҳудудига кирганлиги ҳақида хабар келган.
Шундан сўнг, Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан қидирувдаги шахсни аниқлаш ва қўлга олиш борасида саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилган ва процессуал ҳужжатлар бўйича тезкор қидирув тадбирлари амалга оширилган, бунинг натижасида М.Н. ушланган.
Экстрадиция талаби қаноатлантирилгандан сўнг, қонунбузар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга қайтарилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь