Бир йилда қурилиш бўйича 22 триллион сўмга яқин электрон тендер ўтказилди

Жамият

image

Бир йил ичида қурилиш соҳасида бошланғич қиймати 21,83 трлн сўмлик 12 мингдан ортиқ объект бўйича электрон тендер ўтказилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Даврон Милиев маълум қилди.

Шунингдек, давлат дастурлари бўйича бошланғич қиймати 14,3 трлн сўмлик 8467 та объект бўйича инсон омилисиз савдолар ўтказилди. Натижада давлат дастурлари доирасида жами 698,8 млрд сўм иқтисод қилинган.

Маълумот учун, электрон тендерлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги “Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 46-сон қарори билан жорий этилган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made