Бир суткада қарийб 500 кишида пневмония аниқланди
Жамият
−
07 Август 2021
3657Кеча, 6 август куни Ўзбекистонда 497 нафар кишида пневмония аниқланган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда пневмонияга чалинган жами беморлар сони 14028 нафарга етган. Шулардан энг кўпи Тошкент шаҳрида (5835 та) қайд этилган. Пойтахтдан кейинги ўринда Тошкент (2444) ва Жиззах (1272) вилоятлари бормоқда.
Кеча, 6 август куни уларнинг 562 нафари соғайиб, умумий даволаниб чиққанлар сони 6608 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 93 нафарга етган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 июлидан Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари билан бир қаторда, пневмонияга чалинган беморлар статистикаси ҳам юритила бошланди.
LiveБарчаси