Бир пайтлар Сирдарё фақат қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эди – Мирзиёев

Жамият

image

Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Янги ҳаёт маҳалласида бўлди. Бу ерда 2019-2020 йилларда 14 та кўп қаватли уй қурилган. Бугунги кунда яна 7 та 9 қаватли уй қурилиши бошланган. Улардаги 504 та хонадондан 100 таси кам таъминланган оилаларга имтиёзли равишда берилади. Ёшлар меҳнат гузари, стадион, болалар майдончалари қурилади.

Президент янги мавзеда хизматларни кўпайтириш, тадбиркорлик субъектлари ташкил этиб, бу ерда яшовчиларни иш билан таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

“Камбағалликни қисқартиришнинг энг асосий омиллари бошпана ва иш жойидир. Бу мақсадлар учун катта имкониятлар бериляпти. Бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди, деб эълон қилганмиз. Шундан фойдаланиб, тадбиркорлар иштирокида кўп уйлар қуриш мумкин”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда Президент маҳалла нуронийлари билан самимий мулоқот қилди.

“Бир пайтлар Сирдарё вилояти фақат қишлоқ хўжалигига ихтисослашган эди. Охирги йилларда замонавий саноат кириб келаяпти. Мана шундай уйлар қурилаяпти. Нима учун? Одамларда харид қобилияти бор. Энди бу ишларни тўхтатмаслигимиз керак. Чунки ёшларимиз етишиб келаяпти, халқимизнинг талаби ўсиб бораяпти. Давлатимиз шунга муносиб шароит яратиши керак”, дейди Президент.

Нуронийлар вилоятда рўй бераётган ўзгаришлар, ёшлар тарбияси ҳақида ўз фикрларини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг