Бир нечта “замминистр”лар ҳам содиқ хизмати учун тақдирланди
Жамият
−
25 Август
8360Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармони эълон қилинди.
Фармонга кўра, Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мажидович Аҳмедов, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Жўрабоевич Аълоев, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Улфатович Шарифхўжаев ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Иброхимович Норқулов “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди.
Шунингдек, ушбу медаль билан Тошкент шаҳридаги Эшитиш ва нутқни тиклаш ҳамда овоз реабилитацияси маркази директори Жамшид Абдубурхонович Қурбонов ҳам тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Спорт вазири, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири , Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Энергетика вазири ва бир қанча ҳокимлар ҳам тақдирланганди.
LiveБарчаси