Бир неча футболчиларимизда грипп аломати бор – Дешам

Спорт

image

Футбол бўйича Франция терма жамоасининг бир қанча футболчилари гриппга чалингани маълум бўлди. Бу ҳақда кеча, 15 декабрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам маълум қилди.

Франция 14 декабрь куни Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Жаҳон чемпионати финалига йўл олди. Франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьо грипп туфайли ўйинни ўтказиб юборди.

“Бир неча футболчиларимизда грипп аломати бор. Жамоамизда вирус тарқалмаслиги учун керакли ишларни қиламиз. Жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак”, дейди Дешам.

Франция терма жамоаси бош мураббийи журналистларнинг “Олтин тўп” соҳиби Карим Бенземанинг финал учрашувида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволига жавоб беришдан бош тортди. Ҳужумчи Жаҳон чемпионати учун қайдномага киритилган, бироқ турнир бошланишидан олдин жароҳати сабаб жамоани тарк этганди. Бензема "Реал Мадрид" машғулотларига қайтди. 

“Мен бу саволга жавоб беришни хоҳламайман”, дея таъкидлади “учранглилар” бош мураббийи.

ЖЧ финал учрашувида Франция терма жамоаси 18 декабрь куни Аргентина билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Fransiya JCH2022

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг