Бир кунда тўртинчиси. Деновда ҳам ҳоким ўзгарди

Жамият

image

Абдумалик Абдуқодирович Алламурадов Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, тайинловга қадар Абдумалик Алламурадов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Абдумалик Алламурадов 1977 йил Термиз туманида туғилган. 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 31 январь куни Ангрен шаҳри ва Нурота туманига янги ҳоким тайинланди. Ангреннинг собиқ ҳокими эса Тошкент вилояти ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

621

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг