Бир қатор идораларнинг бюджет бўйича ваколатлари кенгайтирилди

Жамият

image

Бюджет кодексига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунга тегишли тузатишлар киритилди. Бу ҳақда “Norma” хабар берди.

Ўзгартиришларда қуйидаги органлар ҳамда бюджет бўйича уларга бериладиган қўшимча ваколатлар тўғрисида сўз бормоқда:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда шаҳарлар ва туманлар кенгашлари:

•    Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадларининг прогнозларини маълумот учун қабул қилади;

•    Қорақалпоғистон Республикасининг бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

•    тегишли бюджетлардан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туманлар ва шаҳарлар кенгашлари – Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга бюджет сўровини тузиш учун ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини кўриб чиқадилар ҳамда тасдиқлайдилар;

в) Молия вазирлиги:

•    ўрта муддатли бюджетни тайёрлаш жараёнини икки босқичда (тузиш ва тайёрлаш) амалга ошириш бўйича ягона услубий қўлланмалар тўпламини (циркулярни), шунингдек Давлат бюджетини шакллантиришда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларини етказиш ҳамда қайта кўриб чиқиш тартибини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

•    биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг таклифлари асосида Давлат бюджети тўғрисидаги қонун қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун республика бюджетидан ажратиладиган тасдиқланган маблағлар доирасида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

•    биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг таклифлари асосида иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар учун тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига маъқуллаш учун киритади;

•    Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар рўйхатини тасдиқлайди;

•    Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига маҳаллий бюджетларнинг лойиҳаларини тайёрлаш бўйича тавсиялар юборади.


Мақола муаллифи

Теглар

бюджет

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг