“Бир қадам олдинга, икки қадам орқага”. Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай даражада?
Жамият
−
03 Май 2023
10945“Чегара билмас репортёрлар” халқаро ноҳукумат ташкилоти Сўз эркинлиги индексининг 2023 йилги рейтингини эълон қилди. Рейтингга 180 давлат сўз эркинлиги даражаси бўйича яхши, қониқарли, муаммоли, мураккаб ва жуда жиддий тоифаларга бўлинган.
Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни ўтган йилга нисбатан 4 поғонага пастлаб, 133-ўриндан 137-ўринга тушган. Ўзбекистон глобал рейтингда 45,73 балл тўплаган. Шу тариқа Ўзбекистонда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётгани кўрсатилган.
Рейтинг бешта кўрсаткич: сиёсий, иқтисодий, қонунчилик, ижтимоий ва хавфсизлик бўйича белгиланган.
Ўзбекистоннинг субкўрсаткичлари қуйидагича баҳоланган:
- сиёсий – 45,52 балл (132-ўрин);
- иқтисодий – 38,40 балл (132-ўрин);
- қонунчилик – 52,20 балл (120-ўрин);
- ижтимоий – 43,56 балл (147-ўрин);
- хавфсизлик – 48,98 балл (127-ўрин).
Рейтингда биринчи ўринни Норвегия (95,18 балл) эгаллаган. Ундан кейинги поғоналарни Ирландия (89,91 балл), Дания (89,48 балл), Швеция (88,15 балл) ва Финляндия (87.94 балл) банд этган.
Рўйхатнинг қуйи ўринларини Шимолий Корея (180-ўрин) Хитой (179-ўрин) Вьетнам (178-ўрин) Эрон (177-ўрин), Туркманистон (176-ўрин), Сурия (175-ўрин) эгаллаган. Шунингдек, рейтингда АҚШ 45-ўрин, Россия 164-ўрин ва Сурия175-ўринни қайд этган.
Қўшни давлатлардан Қирғизистон ушбу рейтингда 49,91 балл билан 122-ўринда, Қозоғистон 45,87 балл билан 134-ўринда, Тожикистон 39,06 балл билан 153-ўринда, Афғонистон 39,75 балл билан 152-ўринда турибди.
LiveБарчаси