“Бибихоним” қалъасидан темурийлар даврига оид тангалар топилди
Бу қизиқ
−
14 Август 4049 1 дақиқа
Тожикистоннинг Хатлон вилояти Бохтар шаҳрида темурийлар ва манғитлар даврига оид мис тангалар топилди. Бу ҳақда Хатлон вилояти ҳокимияти матбуот хизматига таниб, “Sputnik Тожикистон” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 август куни Тожикистоннинг Тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш агентлиги олимлари “Бибихоним” қалъаси ёнидаги тепаликда археологик қазиш ишларини бошлаган. Қазиш ишларининг илк кунидаёқ мутахассислар 2 дона мис тангани топган. Улардан бири темурийлар даврига (ХV–XVI асрлар), иккинчиси эса манғитлар даврига (ХVI–XVII асрлар) тегишли экани маълум бўлган.

Бундан ташқари, археологлар сопол буюмлар парчалари ва синиб кетган кўзаларни ҳам топган. Билдирилишича, илмий-тадқиқот ишлари 12 августда бошланган бўлиб, 17 августгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Уйғур туманида жойлашган Тоғизбулоқ қишлоғи яқинидаги қадимий қабрлар ҳудудида Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети археологлари томонидан Сак даврига оид ноёб олтин заргарлик буюмлари топилганди.
Live
Барчаси