Биатлон федерациясига раис тайинланди
Жамият
−
16 март 2022 8582 1 дақиқа
Мудофаа вазирининг ўринбосари Қодиржон Турсунов Ўзбекистон Биатлон федерациясига раис этиб сайланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Қодиржон Турсуновга ўринбосар этиб, “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Алишер Абдусаматов сайланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 январь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Биатлон федерацияси давлат рўйхатидан ўтказилган эди.
Live
Барчаси
Россия омборларидан бирида ёнғин чиқди
22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август