Беш йилдан бери қидирилаётган шахс “права” олишга келганда ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида жойлашган 4-туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлимига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилиб келган фуқаро қидирувда эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 1974 йилда туғилган В.К.нинг маълумотлари махсус марказлашган дастур орқали текширилганда, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 166-моддаларида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 2016 йил сентябрь ойидан буён қидирувда эканлиги аниқланган.

Бўлимда хизмат олиб бораётган ДЙҲХХ ходимлари А.Тошпўлатов ва С.Авазов томонидан қидирувдаги фуқаро В.К. ушланиб туман ИИБга топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

656

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг