Беруний туманида салкам 900 млн сўмлик минерал ўғит талон-торож қилинди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида 872,4 млн сўмлик минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан “Қорақалпоқагрокимёҳимоя” АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда жамиятнинг Беруний тумани филиали мансабдор шахслари мансаб мавқейини суиистеъмол қилгани аниқланган. 

“Марказий” минерал ўғитлари тарқатиш шохобчасига кирим қилиниб, ўзларига ишониб топширилган, қиймати 872,4 млн сўмлик 446,9 тонна минерал ўғитларини ўз манфаатларига ишлатиб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг