Берлиндаги элчихона деразалари остидан рус дипломатининг ўлиги топилди

Олам

image

Россиялик дипломатнинг жасади мамлакатнинг Берлиндаги элчихонасининг консуллик бўлими биноси ёнидан топилди. Бу ҳақда Германиянинг “Spiegel” нашри ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19 октябрь куни эрталаб соат 7:20 атрофида Берлин полицияси қўриқчилари элчихона олдидаги пиёдалар йўлагида жонсиз ётган инсон жасадини топишган.

Шунингдек, 35 ёшли эркак 2019 йилнинг ёзида Берлиндаги элчихонанинг иккинчи котиби сифатида аккредитациядан ўтгани маълум қилинган. У бинонинг юқори қаватидан қулаб тушган деган тахмин илгари сурилмоқда. 

Германия нашри марҳум Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати билан алоқадорлигини аниқлаган. Дипломатнинг жасади, аллақачон, Россияга етказилган.

Ўз навбатида, Германия Ташқи ишлар вазирлиги воқеа ҳақида билишларини айтган, бироқ шахсий маълумотлар ҳимоялангани сабаб, тафсилотларни ошкор қилишдан бош тортган.

“Бу борада шуни айтишим мумкинки, ТИВ бу воқеадан хабардор. Марҳум ва унинг яқинларининг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида бошқа тафсилотларни айта олмайман”, дейди ТИВ матбуот котиби Кристофер Бургер. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг