Берлинда радикаллар билан тўқнашувда 60 дан ортиқ полиция ходими жароҳатланди (видео)
Олам
−
17 Июнь 2021
3985Германия пойтахти Берлиннинг Фридрихсхайн районида сўл қанот радикаллари билан тўқнашувлар пайтида 60 нафар полициячи турли даражадаги тан жароҳати олди. Бу ҳақда кеча, 16 июнь куни DPA агентлиги маҳаллий ҳокимият вакилларига асосланиб хабар берди.
Маълум қилинишича, ғалаёнлар Ригаер-штрассе кўчасида бошланган. У ерда турли хил радикал сўл уюшмалар вакиллари яшайдиган ташландиқ кўп қаватли уйлар бор. Бир неча йиллардан бери расмийлар уларни кўчиришга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳар доим радикалларнинг қаршиликларига дуч келяпти.
Бугун, 17 июнь куни Берлиннинг тезкор махсус кучлари ёнғин хавфсизлигини текшириш учун Ригаер-штрассе кўчасидаги уйларга кирмоқчи бўляпти. Уй эгалари шаҳар ҳокимияти вакилларини уйга киритмоқчи эмас ва кўчани ёнаётган шиналар ва тиканли симлар билан тўсиб ташлаган. Маҳаллий аҳоли жойга етиб келган махсус кучлар ва полициячиларга тош ҳамда шиша идишлар отиб, уларга қаршилик кўрсатмоқда.
LiveБарчаси