Берлинда дунёдаги энг катта аквариумлардан бири ёрилиб кетди (видео)
Олам
−
16 Декабрь 2022
15818Бугун, 16 декабрь куни Германия пойтахти Берлин марказида дунёдаги энг йирик аквариумлардан бири бўлган AquaDom портлади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Полиция маълумотларига кўра, икки киши шрапнелдан яраланган ва тиббий муассасаларга етказилган. Меҳмонхона ходимлари ва меҳмонлар эвакуация қилинган.
Бинога етказилган аниқ зарар аниқланмоқда. Фавқулодда вазиятлар хизматининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, меҳмонхонанинг биринчи қаватига зарар етган, ертўлаларга бироз сув тушган. Тахминан 1 миллион литр сув тўкилган, унда 1,5 минг балиқ яшаган.
Аквариумдан оқиб чиққан сувнинг умумий массаси минг тоннани ташкил этган. Аквариумда 1500 га яқин тропик балиқлар яшайдиган маржон рифи жойлашган эди.
Маълумот учун, аквариумнинг баландлиги 16 метр, диаметри эса 11,5 метрни ташкил этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь