Бердимуҳамедов Каримов ҳайкали пойига гул қўйгани “Оқсарой”га борди
Жамият
−
05 Октябрь 2021
6637Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасига ташрифини якунлаш олдидан мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Бугун, 5 октябрь куни Гурбангули Бердимуҳамедов Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Биринчи Президент фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳи – Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасига борди. Президентлар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига гул қўйди.
“Бу марҳум йўлбошчимиз хотирасига ҳурмат, халқларимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ифодаси бўлди”, дейилади Президент Матбуот хизматининг ахборотида.
Шунинг билан Туркманистон Президентининг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни Президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
LiveБарчаси