Бензовоз портлашида 60 киши қурбон бўлди

Олам

image

Танзаниянинг Морогоро шаҳрида бензин ташувчи автомобилнинг (бензовоз) портлаши натижасида 60 киши ҳалок бўлди, яна 70 нафари жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий “The Citizen” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, қурбон бўлганларнинг асосий қисми ағдарилган бензовоздан тўкилган ёқилғини тўплашга уринган маҳаллий аҳолидир. Гувоҳларнинг айтишича, портлаш, бензовоз атрофидаги эркаклардан бирининг сигарет чекиши натижасида юз берган.

Айни вақтда Танзания ёнғин хавфсизлик хизмати ва Қуролли кучлар бўлинмалари фавқулодда вазиятнинг оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўряпти.

Маълумот учун, Морогоро Дар ас-Салом шаҳридан 200 км ғарбда жойлашган. Бу шаҳар мамлакатнинг энг йирик 10 та шаҳарлари қаторига киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Танзания

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг