Бензин ошганидан додлаган ўзбекистонликлар қарийб 300 млрдлик авторақам сотиб олди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

2021 йил давомида ўзбекистонликлар қарийб 300 млрд сўмлик автомобиль рақамларини аукцион савдолар орқали сотиб олган. Бу ҳақда Товар-хомашё биржаси Матбуот хизмати маълум қилди.

2021 йил якунларига кўра, биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақам шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40 фоизга, ҳажми бўйича 21 фоизга ўсган.

Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91 фоизи жисмоний шахслар, 9 фоизи юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилган.

“Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 37 фоиз биринчи тоифадаги авторақамлар, 22 фоизи – иккинчи, 13 фоизи – учинчи, 9 фоизи – тўртинчи,  9 фоизи – бешинчи ва 10 фоизи – олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган“, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида энг кўп авторақам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48 фоиз) Самарқанд ва Фарғона (8 фоиздан), Наманган ва Андижон (6 фоиздан) ҳамда Бухоро (5 фоиз) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг