Бензема Ўзбекистонга келмайди

Спорт

image

Жорий йилнинг 15 февраль куни Наманганда Осиё Чемпионлар Лигасининг (ОЧ) 1/8 финали доирасида “Навбаҳор” Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан куч синашади. Жидда клубининг франциялик футболчиси Карим Бензема жамоасининг “Навбаҳор”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади.

Маълум бўлишича, ҳужумчи ҳали тўлиқ сафга қайтмаган, шунинг учун у Ўзбекистон клубига қарши баҳсни ўтказиб юборади. 

Қайд этиш жоиз, Бензема ўтган йили ноябрь ойида Ўзбекистонга келганди. 36 ёшли футболчи Олмалиқнинг ОКМК клубига қарши ўйинда майдонга тушганди.

Маълумот учун, Карим Бензема “Ал-Иттиҳод”да жами 20 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Жидда клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг