Бензема “Селтик”га қарши ўйинда қатнашмаслиги мумкин
Спорт
−
01 Ноябрь 2022
2018"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида "Селтик"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.
Хабарга кўра, ҳужумчи жамоанинг душанба кунги машғулотларида қатнашмаган, шунинг учун мураббийлар штаби футболчига Шотландия клубига қарши ўйинда майдонга тушишга рухсат бермаслиги эҳтимоли бор.
Аввалроқ, "Олтин тўп" соҳиби чап оёғидан жароҳат олгани маълум бўлганди.
Жорий мавсумда Бензема "Реал" сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023