Бензема “Реал” футболчисининг 28 йиллик натижасини такрорлади

Спорт

image

6 апрелга ўтар кечаси “Камп Ноу”да Испания кубоги 1/2 финалининг жавоб учрашувида “Реал” “Барселона”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Карим Бензема баҳсда хет-трик қайд этди ва Винисиуснинг голига ассистентлик қилди.

Охирги мартда чилилик Иван Заморано “Реал” сафида “Классико”да учта гол урганди. Бу воқеа 1995 йилнинг 7 январида “Сантиаго Бернабеу”даги ўйинда содир бўлган.

Замораногача Ференц Пушкаш 1963 йил 27 январда “Камп Ноу”да “Классико”да хет-трик қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” охирги 9 йил ичида илк бор Испания кубоги финалига чиқди. Жамоа сўнгги марта 2013/2014 йилги мавсумда кубок финалига йўл олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема “Барселона” “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made