Бензема ҳамон “Лион”га фойда келтирмоқда
Спорт
−
24 Октябрь 2022
5352"Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземанинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиши туфайли унинг собиқ жамоаси "Лион" 1 миллион евро фойда кўрди. Бу ҳақда "L’Equipe" нашрида хабар берилди.
Бенземанинг 2009 йилда "Реал" билан имзолаган шартномасидаги бандга кўра, агарда у "Олтин тўп"ни қўлга киритса, "қироллик клуби" Франция клубига 1 миллион евро тўлаши керак.
Ўтган мавсумда ҳужумчи "Реал" билан Испания чемпиони ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Франциялик ҳужумчи ҳар икки турнирда ҳам энг яхши тўпурарга айланди.
Эслатиб ўтамиз. "Transfermarkt" портали 34 ёшли ҳужумчини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023