Беморлар ва болалар ўқимасин! Фарғонада даҳшатли жиноят содир этилди
3-саҳифа
−
05 Октябрь 2022
78305Фарғонада 64 ёшли қайнота келинини қасддан ўлдириб, унинг бошини узиб олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов буни тасдиқлади.
Қайд этилишича, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида 64 ёшли эркак аввалига ўз келини билан жанжаллашиб қолиб, уни урган. Келиннинг ҳушидан кетганидан фойдаланиб, автомашинасида қўшни тумандаги адирликка олиб борган ва шу ерда ҳушсиз келинининг бошини тириклайин пичоқ билан танасидан ажратиб олган.
Сўнг қайнота келинининг жонсиз танасини ўша ердаги ахлатхонага ташлаб юборади ва келинининг узиб олинган бошини ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган.
Шамсутдиновнинг маълум қилишича, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган ва унга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда
LiveБарчаси