Беллингем учун Германиянинг икки клуби курашмоқда
Спорт
−
27 Январь 2065 1 дақиқа
Бундеслига вакиллари “Боруссия Дортмунд” ва “Байер” Жоб Беллингемни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Боруссия” ва “Байер” Жуд Желингемнинг укаси Жоб Беллингем трансфери учун кураш олиб боради. Жоб ҳам акаси сингари фаолиятини Германияда давом эттириб, кейин катта клубларга ўтмоқчи. У айни вақтда Англия чемпионати иккинчи лигаси вакили “Сандрленд” сафида тўп тепмоқда.
Маълумот ўрнида, Жоб Беллингем “Сандрленд” таркибига 2023 йилда келиб қўшилган ва амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсум у клуб сафида барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди. 19 ёшли футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 18 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, кичик Беллингем қишда жамоасини алмаштириш ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси