Беллингем қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
Спорт
−
29 Февраль
3083Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Испания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Жирона”га қарши ўйинда (4:0) тўпиғидан жароҳат олганди. У Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйинида майдонга қайтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди..
Манбага кўра, 20 ёшли футболчи ўз жамоасининг “Валенсия” билан Ла Лиганинг 27-тури доирасидаги сафар ўйини учун қайдномасига киритилади. Учрашув 2 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. Англиялик футболчи умумий гуруҳ билан ўйинолди машғулот ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Беллингем ўтган йилнинг июль ойида Дортмунднинг “Боруссия” клубидан “Реал”га 103 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. Ўйинчининг “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра нархи 180 миллион еврони ташкил қилади. Жорий мавсумда Беллингем “Реал” сафида барча турнирларда 29 та ўйинда 20 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь