Белграддаги Исроил элчихонаси яқинида арбалетли эркак ИИВ ходимига ҳужум қилди
Олам
−
29 Июнь
6224Сербия ички ишлар вазири Ивица Дачич терроризм таҳдиди сабабли қизил огоҳлантириш даражасини эълон қилди, бу эса одамлар гавжум жойларда хавфсизлик кучлари сонининг сезиларли даражада ошишини назарда тутади.
"Ички ишлар вазири сифатида мен терроризм таҳдиди сабабли қизил огоҳлантириш даражасини эълон қилдим. Бу вазирликнинг барча ташкилий тузилмалари раҳбарлари терроризм таҳдиди юзага келганда қандай ҳаракат қилиш бўйича кўрсатмаларга мувофиқ зудлик билан чора кўришини англатади”, дейди Дачич.
Мен буни айтаман, чунки фуқаролар нафақат элчихоналар ва давлат идораларида, балки савдо марказларида ва одамлар кўп бўлган бошқа турли жамоат жойларида ҳам полиция мавжудлигини кўради", дейди ИИВ раҳбари.
Мазкур ҳолат бугун, 29 июнь куни бир киши Исроил элчихонасини қўриқлаётган Сербия Ички ишлар вазирлиги ходимининг бўйнига арбалет билан жароҳат етказган, шундан сўнг у ҳуқуқ-тартибот органи ходимининг жавоб ўти билан зарарсизлантирилган.
“Жандарм 1990 йилда туғилган М.Ж. ўзини ҳимоя қилиш мақсадида қурол ишлатиб, ҳужумчини зарарсизлантирди, у олган жароҳати оқибатида ҳалок бўлди", дейди Дачич.
Жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот ходими Белград шифохоналаридан бирининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ва муваффақиятли операция қилинган.
Исроил ТИВ маълумотларига кўра, дипломатлардан ҳеч бири жабрланмаган.
Сербия Ички ишлар вазирлиги раҳбари бу террорчилик ҳаракати эканини айтди. Унинг маълумотларига кўра, ҳужумни радикал ҳаракат тарафдори бўлган Сербиянинг 25 ёшли фуқароси амалга оширган.
Сербия Президенти Александр Вучич элчихона яқинида жандармга ҳужум қилган террорчини йўқ қилган Ички ишлар вазирлиги ходимига миннатдорчилик билдирди ва Сербия терроризмга тоқат қилмаслигини айтди.
“Жандарм Милош Евремович (жароҳатланган ИИВ ходими) операциядан кейин ўзини яхши ҳис қилаётганидан жуда хурсандман. Мен Милошга ўзининг беқиёс жасорати ва террорчига қарши курашдаги миссиясини муваффақиятли якунлагани учун миннатдорчилик билдирдим. Сербия терроризмга тоқат қилмайди!” деб ёзди Вучич Instagram’да.
LiveБарчаси