Beldersoy Resort & SPA: тоғдаги янги премиал курорт қандай тузилган?
Бизнес
−
10:17 935 5 дақиқа
Beldersoy Resort & SPA курорти Hyatt жаҳон стандартларини ўзида акс эттириш баробарида, ўзбек маданияти, ҳунармандчилиги ва пазандачилик анъаналарига эҳтиром орқали миллий ўзига хосликни сақлаб қолади.
2026 йилнинг июль ойида Beldersoy Resort & SPA – Destination by Hyatt брендининг Марказий Осиёдаги илк лойиҳасининг очилиши бўлиб ўтди. Destination by Hyatt коллекцияси анъанавий тармоқли меҳмонхоналардан “манзил руҳияти” концепцияси билан ажралиб туради. Ҳар бир объект Hyatt стандартларига мувофиқ бўлиши билан бирга, маҳаллий архитектура, пазандачилик ва маданият орқали ўз характерини ҳам намоён этади.
Тоғ манзараси намоён хона
Асосий бинодаги меъморий ечим табиат билан чамбарчас боғлиқлик ғоясига таянади. Даҳлизлар бир томонга чиқарилган, натижада барча хоналардан тоғ манзараси бор бўй-басти билан намоён бўлади. Яшаш учун шинамгина стандарт, кенг люкс ёки кўздан пана икки қаватли, ўз ошхонасига, терраса ва алоҳида бассейнига эга виллани танлаш мумкин.

Безатишда табиий ёғоч, нодир илдиздан ноёб табиий суратли шпон, Италия ва Туркия мармари ишлатилган. Бурчакда жойлашган люксларда тоғ манзараси ҳатто ваннахонадан ҳам кўриниб туради: катта дераза чўмилиш пайтида ҳам гўзал манзарадан завқланиш имконини беради.
Муаллифлик таомлари
Курортнинг пазандачилик харитаси учун дунёнинг энг яхши меҳмонхоналари – Marriott, Ritz-Carlton ва Four Seasons’да иш тажрибасига эга байналмилал бош ошпазлар жамоаси жавоб беради. Улар ўз гастрономик концепцияларини 3 та ресторанда рўёбга чиқарганлар, уларнинг ҳар бири ўз характерига эга.
Nafis – курортнинг асосий ресторани, у дунёдаги турли миллатлар таомларини таклиф қилади. Бош ошпаз Ниҳит Варгес онасининг оилавий рецептига кўра тайёрлайдиган машҳур Butter Chicken эътиборга молик. Соус учун Ўзбекистон помидорлари ишлатилади – улар, чуқур таъм ва бахмалсимон юзага эга бўлиши учун, 4 соатдан ошиқ димланади. Таом худди Ҳиндистоннинг ўзида тайёрлангандек аутентик бўлиб чиқади.

Soma – бу Ўзбекистон тоғларининг бағрида Ўрта Ер денгизи таомларига севги изҳоридир. Муассаса концепцияси ниҳоятда барра денгиз маҳсулотлари ва соҳил бўйи ресторанларининг енгил, мусаффо эстетикасига асосланади. Масаллиқлар бу ерга Франция, Греция ва Испаниянинг энг яхши балиқ овлаш минтақаларидан келтирилади.
Fire and Ice – олтинчи қаватдаги, тоғнинг мафтункор манзарасига уйғун стейкхаус. Ошхонага ЖАРдан келган бош ошпаз – Шейн Борн раҳбарлик қилади. Муассасанинг асосий ихтисослиги эса – премиал гўшт ва очиқ олов техникаси. Менюда дунёнинг энг яхши лаҳмлари тақдим этилган – Kagoshima япон вагюси (мармарлик 9–10), Австралиянинг Carrara вагюси, американча пиканья, Аргентина мол гўшти.
.png)
Osmon – дор йўлининг энг юқори нуқтасида жойлашган баланд тоғ ресторани. Бу ерга жўшқин кун давомида тамадди учун, қайноқ қаҳва ёрдамида қонни юриштириб олиш учун ёки қуёшнинг Тянь-Шань ортига ботишини кузатиб романтик оқшомни ўтказиш учун келиш бирдек ёқимли.
Уч қаватли Wellness & SPA мажмуаси
Re:thalasso wellness-мажмуаси уч қаватли алоҳида бинода жойлашган. Унинг фалсафасининг асосида талассотерапия, яъни денгиз кучи билан соғломлаштириш ётади. Унинг бош тамойили содда: денгиз организм учун зарурий деярли барча минераллар ва микроэлементлар – магний, калий, кальций, йод, рухга эга.

Талассотерапиянинг аҳамияти комплекс самарада акс этади. Ўраш ва ванналар танани ортиқча суюқликлар ва токсинлардан халос қилишга ёрдам беради, қон айланишини ва моддалар алмашинувини яхшилайди, мушаклардаги зўриқишни йўқотади, суяклар ҳолатини яхшилаб, терига таранглик ва ёрқинликни қайтаради. Асаб тизими учун ҳам аҳамияти кам эмас: муолажалар чуқур ором беради, стрессни олади ва уйқуни яхшилайди. Талассотерапия курсини денгиздаги тўлақонли дам олишга тенглаштиришлари бежиз эмас. Beldersoy’да бу тажриба тоғда, денгиз соҳилидан минглаб чақирим нарида тақдим этилади.
Парваришлаш муолажалари учун курорт иккита француз бренди: дунёга машҳур La Sultane de Saba ва инновацион Eau Minérale косметикасидан фойдаланади. Классик массаж ва парваришдан ташқари, спа-менюда Ўзбекистонда кам учрайдиган муолажалар мавжуд:
- Icoone – итальянча аппаратли массаж, у минглаб микротешикли роликлар ёрдамида тўқималарни самарали рағбатлантиради. Муолажа лимфодренажни ишга солади, салқишларни камайтиради, тана ва юз терисини тортади, терига тарангликни қайтаради.
- Ўлик денгиз эффектли магнийли бассейн. Минералларга бой сув мушакларни юмшатади ва қайта тикланишда ёрдам беради, тана эса сув юзасида қалқиб туради.
Ҳаммом мажмуаси парвариш муолажаларига ажойиб қўшимча бўлади. Тузли ҳаммомда ва денгиз сувли саунада терини майин қиздириш мумкин. Олтойдан келтирилган қора арча пайраҳалари ва табиий пичанли хушбўй рус ҳаммоми эса табиатга чуқур сингишни таъминлайди. Дам олишни аква-ҳудудда давом эттириш мумкин. Beldersoy Resort & SPAда у икки форматни бирлаштиради: очиқ инфинити-бассейн ва иккита панорамали деразалар ортидаги ёпиқ бассейн.
.png)
Ҳар бир деталда санъат
Курортнинг ташриф қоғози санъат саналади. Маҳаллий муаллифлар қаламига мансуб суратлар ва ҳайкаллар орқали Beldersoy Resort & SPA меҳмонларни ўзбекона ўзига хослик, кўп асрлик мерос ва тоғ манзараларининг гўзаллиги билан таништиради. Экспозицияда 23 нафар иқтидорлик маҳаллий мусаввирлар ва ҳунармандлар томонидан яратилган 200 дан ортиқ арт-объектлар аслияти жамланган.
Beldersoy Resort & SPA – оилавий ва индивидуал дам олиш учун ҳар мавсумга мос курорт. Қишда бу ерда чанғи ва сноубордларда учадилар, ёзда яёв ва велосипедда сайр қиладилар. Ҳозирда мажмуа тоғ-чанғи мавсуми очилишига фаол тайёрланмоқда ва дор йўли аллақачон синов режимида ишга туширилди. Бу қуш парвози баландлигидан ҳайратланарли тоғ манзараларини биринчи бўлиб томоша қилишнинг ажойиб имкониятидир.

Қуйидаги рақам орқали хонани бронлаб, Destination by Hyatt халқаро брендининг коллекциясида Ўзбекистоннинг ўзига хослиги қандай акс этганлигини баҳолаш мумкин: +998 55 555 11 11.
Контактлар
Telegram | Instagram | Facebook
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси27 Октябрь