Беларуснинг Гаагадаги элчихонасига ҳужум қилинди (видео)

Жамият

image

Беларуснинг Гаага элчихонасига номаълум шахслар ҳужум қилди. Бу ҳақда Беларусь дипломатик ваколатхонаси хабар берди.

Келтирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 1 июлидан 2 июлига ўтар кечаси содир бўлган. Ҳужум пайтида номаълум шахслар Гаагадаги дипломатик миссия биносининг бир нечта ойналарини тош билан синдириб кетган. Бинонинг деворларига “Яшасин, Беларусь! Лука – террорчи” деб ёзиб кетилган.

Полиция 31 ёшли эркакни гумонланувчи сифатида ҳибсга олган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.

Нидерландия парламентининг аъзоси, депутат Серд Сердсма ҳолатга изоҳ бериб, одамларни Беларусь, Россия ёки бошқа мамлакатлар режимларидан қанчалик ҳаққоний равишда ғазабланса ҳам Беларусдаги элчихоналарга ҳужум қилмасликка чақирган. Унинг фикрича, бундай ҳаракатлар чет элдаги нидерландиялик дипломатларни хавф остига қўйиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг