Беларусь Украина яқинида аксилтеррор операцияси режимини жорий қилди
Олам
−
16 Февраль
3590Беларуснинг Украина билан чегарадош Лельчици вилоятида аксилтеррор операцияси режими жорий этилди. Бу ҳақда “Светлая жизнь” газетаси хабар берди.
Ҳудуд аҳолисидан хотиржамликни сақлаш ва хавфсизлик кучларининг талабларига бўйсуниш сўралган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.
Лельчици тумани Украинанинг Житомир вилояти билан чегарада жойлашган. Аҳолиси – тахминан 24 минг киши.
Беларусда охирги марта бундай режим 2022 йил октябрь ойида жорий этилган.
LiveБарчаси