Беларусь Украина билан ёмон муносабатда бўлишни хоҳламайди – Лукашенко

Олам

image

Беларусь Украина билан ёмон муносабатда бўлишни истамайди. Бу ҳақда Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко Украина Олий Радаси депутати Евгений Шевченко билан учрашувда сўз очди.

“Биз баъзи масалаларда Украина билан юзма-юз тўқнашиб, ўзимизни одобсиз тутмаймиз. Агар бошқа жой бўлмаса, тақиқланган қизил чизиқларни кесиб ўтаётган бўлсак, реакцияга мажбур бўламиз. Aммо биз жанубий қўшнимиз билан ёмон муносабатларни истамаймиз”, дейди Лукашенко.

Президент Беларусда аҳоли украиналикларга жуда яхши муносабатда бўлишини таъкидлади.

“Сиз Донбассда можаро бошлаганингизда, биз бир вақтнинг ўзида 150 минг украиналикни қабул қилдик. Кейинчалик, кимдир қайтиб кетди, кўпчилик бу ерда иш топди ва мен Беларусга келган украиналикларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисида фармон имзоладим”, дейди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Беларусь Президенти Александр Лукашенко Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатда халқаро вазиятни муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг