Назарбоев ва Лукашенко халқаро вазиятни муҳокама қилди
Олам
−
15 Апрель 2021
4001Беларусь Президенти Александр Лукашенко Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда ҳар иккала сиёсий лидерларнинг Матбуот хизматлари хабар бермоқда.
Томонлар икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиши, ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилган.
Бундан ташқари, Александр Лукашенко ва Нурсултон Назарбоев суҳбатда халқаро вазият масалаларига тўхталиб ўтган. Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ҳам Беларусь атрофидаги вазият билан батафсил қизиққан.
Асосий мавзулар орасида COVID-19 пандемияси, унга қарши кураш усуллари, шунингдек аҳолини эмлаш ва коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш ҳам бор эди.
Нурсултон Назарбоев Александр Лукашенкони Қозоғистонга таклиф қилиб, Беларусга ташриф буюриш учун жавоб таклифини олди.
LiveБарчаси