Беларусь тўсатдан қўшинларининг жанговар шайлигини текширмоқда
Олам
−
13 Декабрь 2022
5011Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг топшириғи билан Давлат котибияти қўшинларнинг жанговар шайлигини тўсатдан текшира бошлади. Бу ҳақда Беларусь Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Текширувлар кенг қамровли бўлади. Қўшинлар имкон қадар тезроқ белгиланган ҳудудларга ўтишлари, муҳандислик жиҳозларини ишга туширишлари, хавфсизлик ва мудофаа ишларини ташкил этишлари, Неман ва Березина дарёлари орқали кўприк ўтиш жойларини қуришлари керак бўлади.
Қайд этилишича, ушбу даврда ҳарбий техника ва шахсий таркибни олиб ўтиш, айрим умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва кўчалар бўйлаб фуқароларнинг ҳаракатланишини (транспортини) вақтинча чеклаш кўзда тутилган.
LiveБарчаси