Беларусь Россиянинг “Искандар” ракета тизимлари фойдаланишга тайёрлигини билдирди
Олам
−
26 Декабрь 2022
7401Россия Беларусга жойлаштирган “Искандар” тактик ракета тизимлари ва S-400 ҳаво мудофаа тизимлари ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга тўлиқ тайёр. Бу ҳақда Беларусь мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси маълум қилди.
“Ҳарбий хизматчиларимиз, экипажларимиз Россия Федерацияси ва Беларусь Республикаси қуролли кучларининг қўшма жанговар тайёргарлик марказларида ўқув машғулотларини тўлиқ якунлади”, дейди вазирлик қошидаги Мафкура бош бошқармаси бошлиғи Леонид Касинский Telegram’да эълон қилинган видеода.
Россия Президенти Владимир Путин июнь ойида Москва Минскни улар ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари билан таъминлашини айтганидан сўнг, ядровий қурол олиб юришга қодир бўлган “Искандар” тизимларининг нечтаси Беларусга жойлаштирилгани номаълум.
“Бу турдаги қуроллар (“Искандар” ва S-400 тизимлари) бугунги кунда жанговар навбатчиликда бўлиб, улар ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришга тўлиқ тайёр”, деб қўшимча қилди Касинский.
Бу хабар Москванинг Украинага бостириб киришига ёрдам бериши учун Минскка босим кучайиб бораётган бир пайтда тарқатилди.
Қайд этилишича, Россия кучлари февраль ойида Украина пойтахти Киевга ҳужуми учун Беларусдан ракета майдончаси сифатида фойдаланган. Сўнгги ойларда Россия ва Беларусь ҳарбий фаоллиги тобора кучайиб бормоқда.
Касинский, шунингдек, мамлакат ҳарбий самолётлари “махсус авиация ўқ-дорилари”ни ташувчи қурилмага айлантирилганини айтган.
Маълумот ўрнида, НАТО томонидан “SS-26 Stone” коди берилган “Искандар-М” мобил ракета тизими ҳисобланиб, у Совет Иттифоқининг “Скад” ракета тизими ўрнини эгаллаган. Унинг иккита бошқариладиган ракеталари 500 километргача масофага уча олади ва оддий ёки ядровий каллакларни олиб юриши мумкин.
S-400 тизими – бу самолётлар, учувчисиз бошқариладиган учоқлар, қанотли ракеталарни жалб қила оладиган ва баллистик ракетага қарши мудофаа қобилиятига эга бўлган рус мобил, ер-ҳаво ракеталарини тутиб олиш тизими.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси