Беларусь Россияга эргашиб сафарбарлик эълон қиладими? Лукашенко жавоб берди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакатда ҳарбий сафарбарлик бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда “БелТА” агентлиги хабар бермоқда.

“Ҳеч қандай сафарбарлик бўлмайди. Биз сафарбарлик эълон қилмоқчи эмасмиз. Бу – ёлғон”, дейди Лукашенко.

Шу билан бирга, у Беларусь эҳтимолий таҳдид ва террорчилик ҳаракатларига уринишларга, албатта, жавоб беришини таъкидлаган.

“Бунинг учун халқ милицияси иштирокида одамлар ўз бурчларини билишлари ва зарур ҳарбий кўникмаларга эга бўлишлари учун мунтазам равишда турли хил машқлар бажарилади”, дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, Беларусь фуқаролари орасида мамлакатда сафарбарлик эълон қилинишини ҳақида гаплар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Президент Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади, унга кўра биринчи босқичда 300 минг Россия фуқароси фронтга юборилади.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг