Беларусь чегарасига бирор киши оёқ босмаслиги керак — Лукашенко

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко хавфсизлик кучларига чегаралар дахлсизлигини таъминлаш чораларини кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда у бугун, 5 август куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко давлат чегарасини бузилиши ва уни қўриқлаш ишлари, шунингдек, мамлакат чегарасидаги вазиятга бағишланган йиғилишда айтиб ўтган. 

БелТАнинг хабар беришича, Президент давлат хавфсизлик хизмати ходимларига чегара бузилиши, хусусан,  жанубий ва ғарбий чегара ҳудудларида қўриқлаш ишларини янада кучайтиришни топширди.

“Бундан буён, Беларусь ҳудудига қўшни давлатлардан, хоҳ жанубдан, хоҳ ғарбдан бўлсин, бирор  киши  оёқ босмаслиги керак”, деган Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь 2020 йилнинг 30 октябрь куни Литва, Латвия, Польша ва Украина билан чегараларини ёпиб, бу давлатлар фуқароларининг киришини тақиқлаганди. Лукашенко бу қарорни коронавирус пандемиясига қарши кураш чораси сифатида қабул қилингани билан изоҳлаган.

Дурдона Пирназарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг