Беларусь бир қанча давлатлардаги элчихоналарини ёпади
Олам
−
06 Апрель 2021
5051Дунёнинг бир қанча мамлакатларида Беларусь элчихоналари ёпилиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга мамлакат Ташқи ишлар вазири Владимир Макей маълум қилди.
“Кўп йиллардан бери фаолияти ташқи иқтисодий даромад келтирмаётган камида бир нечта мамлакатлардаги ўз элчихоналаримизни ёпамиз”, дейди Макей.
Мамлакат ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, бир қатор мамлакатларда элчихоналарни ёпишга қарор қилинганига қарамай, Беларусь истиқболли минтақаларда ўз иштирокини кенгайтиришга эътибор қаратади.
Шу билан бирга, у чет эл ваколатхоналарининг умумий сони ва уларни молиялаштириш кўпаймаслигини таъкидлаган.
“Биз бир минтақада 10 та элчихонани ёпиб, дарҳол бошқа минтақада 10 тасини очмоқчи эмасмиз, бундай нарса йўқ. Босқичма-босқич одимлаймиз. Биз Президентимизга ўз фаолиятимиз стратегияси ҳақида хабар бердик, умуман олганда у қўллаб-қувватлади”, дейди Макей.
Маълумот ўрнида, Беларуснинг 183 та давлат билан дипломатик алоқаси бор. Шу билан биргаликда мамлакатнинг дунё бўйлаб 70 та ваколатхонаси мавжуд.
LiveБарчаси