Беларусь ҳукумати озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини чеклади
Олам
−
12 Апрель 2022
7343Беларусь ҳукумати қатор муҳим озиқ-овқат маҳсулотларини республика ташқарисидан олиб чиқишга қатъий чекловлар ўрнатди. Бунга чегара ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани сабаб бўлган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Унга кўра Беларусдан Евроосиё иқтисодий иттифоқидан ташқарига ун, қатор дон маҳсулотлари (гречка, гуруч, манна, жўхори, тариқ кабилар), шакар, туз, макарон маҳсулотларини 1 килограммдан ортиқ, ўсимлик ёғини 1 литрдан ортиқ, гўшт, сут ва балиқдан тайёрланган консерва маҳсулотларини 3 банкадан ортиқ олиб чиқиш мумкин эмас.
Хабарда қайд этилишича, чеклов Беларусь давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида жойлашган божсиз савдо дўконларида харид қилинадиган товарларга нисбатан қўлланилмайди.
“Резолюция чегара ҳудудларида жисмоний шахслар Беларусь Республикасидан ташқарига экспорт қилиш учун тижорат партияларида харид қиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб бораётгани муносабати билан ички бозорни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси