“Бельгиянинг энг кучли одами” коронавирусдан вафот этди

Спорт

image

Кикбоксинг бўйича бир неча карра жаҳон чемпиони 41 ёшли Фредерик Синистра коронавирус асоратлари туфайли вафот этди. Бу ҳақда “The Sun” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Бельгиянинг энг кучли одами” деб топилган 41 ёшли спортчи ноябрь ойи охирида ўпка касаллиги туфайли шифохонага ётқизилган. Кейинчалик спортчи шифохонадан чиқарилган, аммо орадан кўп вақт ўтмасдан вафот этган.

Вафотидан бироз олдин Синистра ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига сунъий нафас олиш аппаратига уланган ҳолда ётган расмини жойлаган ва уйида даволанаётганини, аҳволи анча яхшилигини айтиб, қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтган.

Маҳаллий нашрлар берган маълумотга кўра, спортчининг беваси унинг ўлимига коронавирус сабаб бўлганини рад этган. 

Маълумот учун,Синистра коронавирус вакцинасига қарши бўлган ва Бельгия ҳукуматини чекловлар учун танқид қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

441

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг