Бельгияликлар изоляция чоралари сабаб ҳукуматни судга берди
Олам
−
25 Май 2020 4059 1 дақиқа
Бельгия давлатининг 40 га яқин фуқароси ҳукумат ва ички ишлар вазири Питер де Крейга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бельгияликлар аризасини суд кўриб чиқишни бошлади.
Уларнинг фикрича, федерал ҳукумат томонидан кўрилаётган чоралар шахсий эркинликларни чеклайди ва инсон ҳуқуқлари бўйича Европа конвенциясини бузади. Бу чекловларни қўллаганлар эса инсон ҳуқуқларини бузувчи сифатида жазоланиши керак.
Даъвогарларнинг адвокати Майкл Верстратеннинг таъкидлашича, Белгия расмийлари Хитойда кўрилган чораларни шунчаки нусхалашган. У ушбу чоралар Бельгия шароитида тўғри келмаслигини маълум қилган.
“Бундай чоралар қўлланилиши мумкин эмас. Улар инсон ҳуқуқларига мос келадими ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув ўтказиш керак эди”, дейди адвокат.
Ўз навбатида, Бельгия Ички ишлар вазирлиги даъво аризаси билан танишмаганлигини, аммо уларнинг ҳукумат устидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тан олишини маълум қилди.
Live
Барчаси