Бельгиядаги АҚШ ҳарбий базасида нарколаборатория топилди

Олам

image

Бельгиядаги Америка Қўшма Штатларининг 20 тагача ядро қуроли сақланадиган Кляйне Брогель ҳарбий базаси ҳудудидан гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарадиган лаборатория топилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Бельгия прокуратураси маълумотларига кўра, лабаратория ўтган ҳафта аниқланган. Лаборатория гиёҳванд моддаларни оммавий ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Уни ташкил қилишда гумонланган, НАТО ҳарбий хизматчиси бўлмаган 2 киши қўлга олинган.

Базадан нафақат Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари, балки АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам фойдаланади. 2019 йилда Бельгия парламенти депутати Самуэль Коголати у ерда НАТОнинг 10 дан 20 тагача ядровий каллаклари сақланганлигини маълум қилди. 

Аввалроқ, Кляйне Брогель ҳарбий базаси ядровий қуролга қарши намойишчилар томонидан бир неча бор нишонга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

781

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг