Бектемир тумани ҳудуди кенгайтирилади

Жамият

image

Тошкентнинг Бектемир тумани ҳудуди 1,6 минг гектардан зиёдроққа кенгайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев туман фаоллари билан учрашувда айтиб ўтди.

Қайд этилишича, Бектемир тумани Тошкент шаҳри саноатининг 10 фоизини таъминлайди. Жорий йилнинг ўтган даврида бу ерда саноат маҳсулоти 9 фоизга, хизмат кўрсатиш 8 фоизга, экспорт 11 фоизга ўсган.

Учрашувда туманда янги “ўсиш нуқталари”ни топиш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш борасидаги режалар айтиб ўтилди. Масалан, Бектемир туманига Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларидан жами 1 минг 639 гектар ер ўтказилади. Натижада туман ҳудуди 3 минг 472 гектарга етади. Бунинг ҳисобига янги саноат ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этиш, минглаб иш ўринлари очиш имконияти яратилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг