Бекободда “Nexia” русумли автомобиль ва юк машинаси ўртасида ЙТҲ содир бўлди.
Жамият
−
29 Март 2019
6230Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кеча, 28 март куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи И.Э. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани Нурафшон шаҳри “Қорасув-Бекобод” йўлининг 5-км.да ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган “Камаз” юк автомашинасининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган.
Тўқнашув натижасида, “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси И.Э. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва унинг тўрт нафар енгил тан жароҳати олган йўловчисига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси