Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
07 Август 2023
7532Бугун, 7 август куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод тумани Кенгашининг қарорига кўра, Шуҳрат Мирзаев Шаҳобутдинович Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.
У лавозимга тайинлангунига қадар “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Шуҳрат Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2004 йилда Тошкент молия институтини ҳамда 2007 йилда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент шаҳридаги филиалини, 2009 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, Президент танқидидан сўнг 3 август куни Бекобод туманининг собиқ ҳокими Фурқат Худойбердиев ўз аризасига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилганди.