Бекхэм Ҳабибнинг лигасида меҳмон бўлади
Спорт
−
28 Январь 2022
6143Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов “Манчестер Юнайтед” собиқ ярим ҳимоячиси Девид Бекхэм жорий йилнинг 29 январь куни АҚШнинг Маями шаҳрида (Флорида) бўлиб ўтадиган “Eagle FC 44” турнирида иштирок этиши мумкинлигини айтиб ўтди.
“Мен унга тахминан бир ой олдин хабар юбордим. Эслатганингиз учун раҳмат. Бугун мен унга яна хабар қолдираман, балки шоумизга келар”, дейди Ҳабиб турнир олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, “Eagle FC 44” мусобақасининг марказий жанги россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Сергей Харитонов (33-9) ва голландиялик Тайрон Спонг ўртасида бўлиб ўтади. Харитонов мусобақада иштирок эта олмайдиган Антонио Силва ўрнини эгаллади.
Шунингдек, асосий кардда UFC собиқ жангчиси Рашад Эванс (19-8) ва бразилиялик грэплер Габриель Чекко (11-5) ўзаро баҳс олиб боради. Бундан ташқари россиялик енгилмас спортчи Рамазон Курамагомедов (9:0) ҳам октагонга кўтарилади.
LiveБарчаси