Бегона аёл билан қўлга тушган “участковой” ишдан олинди
3-саҳифа
−
18 Февраль 2023
25922Аввалроқ Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида маҳалла нозири бировнинг хотини билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан маҳалла нозири Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси ҳамда Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг бир қатор бандларини бузган деб топилиб, ички ишлар органлари хизматидан бўшатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 февраль куни тунги хизматга жалб этилган Ғаллаорол тумани 2-сонли Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) профилактика катта инспектори Ж.Х.нинг суриштирув давомида бир неча нафар шахслар билан келишмовчилиги юзага келган.
Шунингдек, ҳолат бўйича Ғаллаорол тумани ИИБнинг 4 нафар раҳбар ходимига профилактика инспекторининг фаолияти устидан етарли назорат ўрнатмагани учун интизомий чоралар қўлланилди.
“Юқоридагилар билан бир қаторда, воқеанинг айрим иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларида ифодаланган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқлангани сабабли тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш ва қонун қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғаллаорол тумани судига юборилган”, дейилади бошқарма хабарида.
LiveБарчаси