Беҳзод Мусаев Бош вазир ўринбосари бўлиши кутиляпти
Жамият
−
13 Май 2020
14752Давлат солиқ қўмитасининг раиси Беҳзод Мусаев Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга ўринбосар этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига шу пайтгача Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Беҳзод Анварович Мусаев номзодини маъқуллади.
Маълумот учун, Беҳзод Мусаев ДСҚ раиси лавозимига 2018 йилнинг декабрь ойида тайинланганди. Раис этиб тайинлангунга қадар Мусаев биринчи ўринбосар вазифасини бажарган.
LiveБарчаси