Байрутдаги портлашдан кейин Ливан аҳолиси очарчиликка дучор бўлиши мумкин
Олам
−
31 Август 2020
6558Жорий йил охирига бориб Ливан аҳолисининг ярми озиқ-овқат етишмаслигидан азият чека бошлайди. Бу ҳақда БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ҳисоботида айтилган.
Қайд этилишича, Ливан ўз аҳолиси эҳтиёжини қондириш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг катта қисмини импорт қилади. Мамлакатнинг асосий логистика нуқтаси бўлган пойтахт Байрутдаги портнинг йирик портлаш натижасида вайрон бўлиши, миллий валюта – оиван фунтининг 78 фоизга қадрсизланиши ва коронавирусга қарши кураш маҳсулот импорт қилишни қийинлаштирди. Мамлакатда камбағаллик ва ишсизлик даражаси ошди.
2020 йилда инфляция даражаси 50 фоиз бўлиши кутиляпти. Ваҳоланки, 2019 йилда атиги 2,9 фоиз бўлган. 2020 йил июлда озиқ-овқат маҳсулотининг ўртача нархи 2019 йил иблга нисбатан 141 фоизга ўсган.
Ғарбий Осиё бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссия ижрочи котиби Рола Дашти Ливан Ҳукуматини портдаги элеваторларни ва дори омборини тиклашга чақирган. Бу иккиси озиқ-овқат хавфсизлиги ва дори-дармонни узлуксиз етказиб бериш учун муҳим ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни пойтахт Байрутдаги порт яқинидаги кучли портлаш содир бўлди. Натижада 182 киши ҳалок бўлди ва камида олти минг киши жароҳат олди. Портлаш мамлакатга 15 млрд доллар зарар келтирди.
Ливан Президенти Мишель Ауннинг айтишича, портдаги омборда 2 750 тонна портловчи аммиакли селитра сақланган.
Бош вазир Ҳасан Диаб 5 августни “Миллий мотам куни” деб эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь