Байрутдаги портлаш: Қозоғистон элчихонаси остин-устун бўлди
Олам
−
04 Август 2020
12773Аввалроқ, Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги портда йирик портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳодисада 100 дан ортиқ одам жароҳатланган. Ҳозиргача 10 кишининг жасади топилган. Портлаш эпимаркази яқинидаги вайроналар остида яна одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.
Портлаш Яқин орадаги хорижий давлатлар элчихоналарига ҳам зарар етказган. Хусусан, Қозоғистон элчихонаси портлаш кучидан остин-устин бўлган. Россия элчихонасининг бир ходими жабрланган.
Шаҳар губернатори берган маълумотга кўра, портлаш натижасида Байрутнинг ярми талафот кўрган. Одамлар портлаш натижасида атрофга сочилган шиша бўлаклари ва бошқа шу каби нарсалардан жароҳатланган.
Шунингдек, портлашга 1 йил аввал мусодара қилиниб, омборда сақлаб келинган ёнилғи (селитра) сабаб бўлгани ҳам тахмин қилиняпти. Шу билан бирга пиротехника воситалари ва умуман бошқа портловчи буюмлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь